Apple гаджетларни масофадан туриб қувватлантирадиган қурилмалар устида ишламоқда

Apple гаджетларни масофадан туриб қувватлантирадиган қурилмалар устида ишламоқда

Apple ультратовуш технологиялари ва симсиз қувватлантириш соҳасидаги икки мутахассисни ёллади. Компания аккумуляторни ультратовуш қувватлантириш технологияси устида ишламоқда ва гаджетларни масофадан туриб тўйинтирадиган қурилмаларни яқин келажакда намойиш этиши эҳтимолдан холи эмас. Бу ҳақда «Hi-Tech Mail.ru» хабар бермоқда, деб Daryo.Uz ёзмоқда.

Жонатан Болус ва Эндрю Жойс 2016 йил январида Apple’га келгунга қадар қурилмаларни ультратовуш ёрдамида қувватлантириш технологиясини ишлаб чиққан uBeam компаниясида ишлаган. Мазкур технология электр тармоғига уланган манба ва смартфон ёки бошқа гаджетга маҳкамланадиган қабул қилгич бўлишини тақозо этади. Ультратовуш, бошқа симсиз қувватлантириш қурилмаларидан фарқли равишда, манба ва қабул қилгич бир-биридан анча олисда бўлишига имкон беради. Ҳозирда Болус ва Жойс ушбу масофани узайтириш устида ишлаётгани тахмин қилинмоқда.

Экспертлар Apple бир неча йилдан сўнг розеткагача бўлган масофага боғлиқ бўлмаган чиндан ҳам симсиз қувватлантириш қурилмасини тақдим этишини истисно этмаган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!