Apple муваффақиятли айфонини ишлаб чиқаришдан воз кечади

Apple муваффақиятли айфонини ишлаб чиқаришдан воз кечади

Электроника ва маиший техника воситалари сотиладиган "Малика" савдо расталари бўйлаб айфон нархлари билан танишар экансиз, ўртача 340 АҚШ доллари нархида сотилаётган iPhone SE'нинг ҳозирча энг арзон айфон эканига гувоҳ бўласиз.

iPhone SE нега зўр смартфон?

iPhone SE -- замонавий ва самарадор мини-смартфоннинг нархи ўрта нархли Android девайсининг баҳоси билан бир хил. Кўпчилик Apple мухлислари фикрича, iPhone SE ўз нархига муносиб.

2016 йилнинг март ойида тақдим қилинган iPhone SE алюминийдан ишланган металл корпуси, HD-камера, бармоқ излари сканери, Siri виртуал ёрдамчиси, 3D Touch технологиясига эга бўлмаса ҳам, тезкор ва хавфсиз фаолияти билан кўпчиликни ўзига мафтун қилган.

Ихчам смартфонда “Олма”нинг илғор A9 процессори, 4K сиғимли видео суратга олувчи 12 Мп бош камера, бир сўз билан айтганда iPhone 6s’нинг барча имкониятлари жам қилинган.

2016 йилнинг март ойида тақдим қилинган iPhone SE алюминийдан ишланган металл корпуси, HD-камера, бармоқ излари сканери, Siri виртуал ёрдамчиси, 3D Touch технологиясига эга бўлмаса ҳам, тезкор ва хавфсиз фаолияти билан кўпчиликни ўзига мафтун қилган.

Бир муддат аввал Apple компанияси 4 дюймли iPhone SE смартфонининг энг кичик талқинида ўрнатилган доимий ички хотира сиғимини 16 гигабайтдан 32 ГБ.га оширишга қарор қилган эди.

Гарчи, унинг доимий хотираси 2 баробарга ошган бўлса ҳам, жаҳон бозорида iPhone SE тақдим қилинган вақтидагига нисбатан 2 баробар арзонга сотилмоқда. Apple корпорациясининг бу нрах сиёсатидан кўриниб турибдики, у iPhone SE'ни бренднинг энг оммабоп гаджетига айлантирмоқчи. Яъни, у шу вақтга қадар оммалашган ва энг муваффақиятли смартфон бўлган iPhone 5S'нинг ўрнини эгаллайди.

iPhone 5s қандай қилиб Apple'нинг энг яхши смартфонига айланди?

1. Нарх ва сифат ўртасидаги нисбатнинг меъёрида экани.

2. Самарали платформа. Гарчи, платформа бир неча йил аввал ишлаб чиқарилган бўлса ҳам, смартфон ишлаши бўйича 2017 йилнинг баъзи андроид гаджетларини ортда қолдирган. iOS 10 интерфейсида ҳам тизим шошиб қолмайди ва иловаларни тезкор очади.

3. Кўпчиликнинг фикрича, iPhone 5 ва 5s – Apple смартфонлари ичида энг чиройлиси. Таниқли дизайнер Жон Айв уларни яратиш учун бор имкониятини ишга солган. Қулай ва таассуротли дизайнни, айниқса тилла рангли корпусда кўриш мумкин. Айни пайтда бу қадар ихчам телефонни топиш осон эмас. Ҳақиқий чўнтакбоп смартфон. Смартфон кафтда жойлашиб олади ва уни бир қўлда бошқариш мумкин.


4. iPhone 5s таъмирлаш осон бўлган энг яхши телефонлардан бири бўлган. Унинг аккумулятори ва дисплейини, Touch ID шлейфини  осон алмаштириш мумкин.


5. Камера сифатидан кўпчилик фойдаланувчилар ўша даврда хурсанд бўлишган. Шунингдек, камера иловаси орқали суратларни ижтимоий тармоқ ва шахсий архивга юклаш мумкин.

Кейин нима бўлади?

Гарчи, iPhone 5s ишлаб чиқаришдан олинса ҳам, компания уни камида 1 йил қўллаб-қувватлайди. Яъни, тез орада унга  янги iOS 11'ни ўрнатиш ҳам мумкин бўлади. Бу эса 2018 йилнинг охирига қадар гаджетга App Store дўконидаги энг илғор иловалардан фойдаланиш мумкинлигини англатади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.