Apple раҳбари: "Инглиз тили эмас, бу ҳунарни ўрганинг!"

Apple раҳбари:

Apple йўлбошчиси Тим Кук шу кунларда Европа бўйлаб саёҳатини давом эттирмоқда. Университет ва коллежларда ўтаётган суҳбат ва учрашувларда Тим ўз тажрибасидан келиб чиқиб ёшларга баҳоли қудрат керакли маслаҳатлар бермоқда.

Тим Кук бир муддат аввал инсон ўз кумирини ўлганлар эмас, тириклар орасидан излаши кераклигини айтган ва бу фикр катта муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Тим Кук бу галги маслаҳатида ёшларга қандай қилиб келажакда касбий муваффақиятга эришиш мумкинлиги тўғрисида маслаҳат берди.

Францияда ўтган учрашувда Apple раҳбари жамоатчилик билан бугунги таълим ва таълим олиш аҳамияти хусусидаги фикрларини баҳам кўрди.

"Агар мен 10 ёшли француз ўқувчиси бўлганимда инглиз тилидан кўра, кўпроқ дастурлаш тилини ўрганишни маъқул кўрган бўлар эдим. Мен бу билан одамларни инглиз тилини ўрганишдан воз кечишга ундамоқчи эмасман. Тўғри, бу тил сизга сайёрамизнинг 7 миллиард аҳолиси билан тиллашишга ёрдам беради. Бироқ, менинг ўйлашимча, дастурлаш тили жаҳон миқёсида мактабларда ўргатиладиган мажбурий фан бўлиши керак".

Айтиш жоизки, айни патда жаҳоннинг кўплаб мамлакатлари дастурий таъминот яратишни ўргатувчи фанларни мактаб дарслари қаторига қўшиш режасида юришибди. Тим Кукнинг ўзи ҳам яқиндагина 21-асрда бирор дастур учун код ёза олиш ўқиш ва ёзиш каби инсон саводхонлигининг бир қисми сифатида тан олиниши зарурлигини айтган эди. Дарвоқе, 2020 йилдан бошлаб Японияда дастурлаш бошланғич синфдаёқ болаларга ўқитила бошлайди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.