Apple ўз уйида Samsung'га мағлуб бўлди

Apple ўз уйида Samsung'га мағлуб бўлди

Kantar халқаро тадқиқотлар сайти ўтказган изланишлар натижасида АҚШ смартфон бозорида Samsung яққол пешқадам экани аён бўлган. Ҳозирга қадар Apple ўз уйида энг кўп смартфон сотувчи бренд бўлиб келаётган эди.

Маълум бўлишича, Samsung сўнгги 3 ойда америкаликлар орасида энг оммабоп брендга айланган. Samsung сўнгги чоракда сотилган жами смартфонларнинг 36,2% улушига эгалик қилади, Apple эса 34 фоизига.

Бунинг сабаби оддий: бу чоракда кореялик IT-гигант тақдим қилган флагманлар амриқоликлар орасида бирмунча яхши сотилди. Таҳлиллар эса Apple кузда ўз нуфузини қайтариб олишини кўрсатмоқда.

Galaxy S8 Samsung'нинг жаҳон бозоридаги ўрнини мустаҳкамлади.  Янгича дизайндаги смартфон аввалги флагманларга нисбатан 20 фоизга яхшироқ сотилмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Мавзу:

#Apple#Samsung

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.