Apple ва Samsung Россияда смартфон сотишда "мағлуб бўлди"

Apple ва Samsung Россияда смартфон сотишда

Чакана савдода ҳамда интернет дўконларида смартфон сотиш бўйича Huawei Россияда биринчи ўринни қўлга киритди. «Ведомостям» нашри Россиядаги смартфон етказиб берувчи йирик ритейлерларга асосланиб бу тўғрида хабар тарқатмоқда.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг июнь ойида Huawei компанияси интернет орқали Россияда смартфон сотиш бўйича Apple ҳамда Samsung компанияларидан ўзиб кетган. Бунда нафақат компания ташкил қилган турли акция ҳамда чегирмаларнинг, балким турли даражали янги смартфонларнинг ҳам ўрни юқори.

Маълумотларга кўра, россияликларнинг Хитой смартфон брендларига ишончи тобора ошиб бормоқда. Қидирув платформаларида ҳам фойдаланувчилар энг кўп Хитой смартфон моделларини қидирмоқдалар.

Ўқинг: Honor 9 Lite: Huawei 180 долларлик "ромсиз"ни тақдим қилди

Huawei смартфонлари Россияда ўрта ва бошланғич нархли смартфон моделлари ҳисобига ҳам тез оммалашмоқда. Honor 9 lite шу кунларда жуда кўп сотилаётган моделлардан бири.

2018 йилнинг июнь ҳолатида Huawei компаниясининг Россия смартфон бозорининг 24,4%, Samsung — 23,2%, Apple — 12,4% улушига эгалик қилмоқда. 2019 йилда Huawei жаҳон миқёсида сотилган смартфонлар бўйича Apple компаниясини ортда қолдиришни режа қилган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.