ASUS тескарисига букланувчи, металл корпусли хромбук чиқарди (+ҳазил)

ASUS тескарисига букланувчи, металл корпусли хромбук чиқарди (+ҳазил)

ASUS тескарисига ҳам букланувчи ноутбук – Chromebook Flip C101 моделини ишлаб чиқарди. Компания уни ҳозирча фақат АҚШда савдога чиқарган, дея хабар беради Liliputing сайти.

Хромбукка 299 АҚШ доллари миқдорида нарх белгиланган, унга Amazon ҳамда ASUS Store онлайн дўконлари орқали буюртма бериш мумкин. Буюртмаларни етказиб бериш эса 25 сентябрдан бошланади.

ASUS Chromebook Flip C101 металл корпусли ва сенсор экранли ноутбукдир. IPS-дисплейининг пикселлар сиғими 1280 x 800 пикселни, ўлчами эса диагоналига 10,1 дюймни ташкил этади.

Хромбукнинг асосий жиҳатларидан яна бири – унинг экранли ва клавиатурали панеллари ўзаро 360 даражада буклана олади. Яъни, уни оддий шаклида ҳам, экран панелини тўлиқ орқасига букиб, планшет тарзида ҳам ишлатса бўлади.

Қурилма олти (иккита ARM Cortex-A72 ва тўртта Cortex-A53) ядроли Rockchip RK3399 процессори асосида ишлайди. Тезкор хотираси 4, ички хотираси эса 16 гигабайт ҳажмга эга.

Шунингдек, гаджетда иккита USB 3.1 Type-C порти, битта USB 2.0 Type-A порти, microSD картаси учун слот ҳамда аудиотирқиш мавжуд. Ноутбук симсиз алоқанинг Wi-Fi (802.11ac) ва Bluetooth 4.0 интерфейсларини қўллаб-қувватлайди. Аккумуляторини битта тўлдирганда, унинг қуввати 9 соатгача ишлашга етади.

Хабаримиз сўнгида, тескари букланма ноутбукларга бағишланган ҳазилни ҳам тақдим этамиз:

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.