Beeline Фарғона водийсида тармоқ сиғимини кенгайтирмоқда

Beeline Фарғона водийсида тармоқ сиғимини кенгайтирмоқда

Beeline алоқа оператори Фарғона вилояти ҳудудида тармоқ сиғими кенгайгани ҳақида хабар берди.

Қўшимча мосламаларнинг ўрнатилиши натижасида Қўқоннинг Усто Бозор кўчасида, Марғилоннинг Тинчлик ва Мустақиллик кўчаларида, Фарғонанинг Сайилгоҳ кўчасида, шунингдек Фарғона вилоятининг Данғара, Қўштепа ва Ўзбекистон туманларида алоқа ва мобил Интернет сифати яхшиланди, дея хабар беради алоқа оператори.

Эслатиб ўтамиз, сўнги вақт мобайнида Фарғона вилоятида 70га яқин 3G база станциялари ишга туширилган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.