Beeline янги тариф режасини жорий қилди

Beeline янги тариф режасини жорий қилди

Йирик мобил алоқа оператори Beeline “Bravo Online” номли янги тариф режасини ишга туширди. Бу ҳақда Mobinfo нашри хабар берган. Балансни  $2,99 дан $3,99 гача бўлган миқдорда тўлдирган ушбу тарифга уланган абонентларга тармоқ ичида сўзлашиш учун 200 дақиқа (7 кун давомида), дам олиш кунлари учун қўшимча 200 дақиқа ҳамда Telegram, Whatsapp ва Viber мессенжерларида фойдаланиш учун ҳафталик 200 Мб трафик бонус тариқасида тақдим этилади.

Bravo Online тариф режасида тармоқ ичидаги чиқиш қўнғироқларининг дақиқаси $0,02 нархида, қолган йўналишлар бўйича чиқиш қўнғироқларининг нархи дақиқасига – $0,03, битта SMS нархи – $0,02, бир мегабайт мобил интернет эса $0,1 нархида ҳисобланади. Кунлик абонент тўлови $0,06 ни ташкил қилади.

Тошкент шаҳри ва вилояти, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида истиқомат қиладиган абонентлар *110*570# USSD-коди ёрдамида ушбу тарифга уланишлари мумкин. Тариф режаси билан батафсил компания сайтида танишиб чиқишингиз мумкин.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!