Бизни лақиллатишибди: Xiaomi Black Shark расмлари фейк экан!

  •   DiMaX
  •  337
  •  05.04.2018 11:29

Бизни лақиллатишибди: Xiaomi Black Shark расмлари фейк экан!

Эсингизда бўлса, куни кеча интернетда Xiaomi компаниясининг ўйинбоп смартфони – Black Shark моделининг суратлари ва айрим хусусиятлари ҳақида маълумот тарқалган эди. Кўплаб интернет-нашрлар қатори биз ҳам уларни зўр иштиёқ билан сизга – мухлисларимизга етказган эдик.

ЎҚИНГ: Xiaomi’нинг 13 апрелдаёқ тақдим этиладиган «Қора акула» смартфонини батафсил томоша қиламиз!

Ўшанда смартфоннинг барча расмлари жуда профессионал олинган, тегишли ёзувлари бор эди. Шу боис ҳам жаҳондаги минглаган журналистлар унга ишониб, ўз нашрларида эълон қилган эдилар. Аммо, афсуски, 4 апрель куни  Black Shark Technologies компанияси раҳбари ўша расмларнинг фейк эканлигини маълум қилди.

Суратларнинг илк манбаси номаълум, улар Weibo ижтимоий тармоғида шунчаки муаллифи кўрсатилмган ҳолда чоп этилган экан. «Қора акула»ни тайёрлаётган Хитой бренди раҳбарининг таъкидлашича, аслида бу смартфон ўша суратларда тасвирланганидан анчагина кўркам эмиш.

Тўғри, Black Shark қурилмаси аслида қандай қиёфага эга эканлиги ҳозирча номаълум. Аммо бунга ҳам тез орада ойдинлик киритилади – девайснинг 13 апрелда тақдим этилиши ҳақидаги маълумот тўғри экан. Бу борадаги янгиликлардан биринчилар қаторида бохабар бўлиш учун биздан узоқлашманг!

ЎҚИНГ: Xiaomi’нинг қудратли Blackshark смартфони Geekbench’да имтиҳон топширди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.