Бор-йўғи 150 долларга ромсиз Bluboo S8 Plus буюртма қилинг!

Бор-йўғи 150 долларга ромсиз Bluboo S8 Plus буюртма қилинг!

Bluboo компанияси ўзининг ромсиз S8 смартфонини янада такомиллаштириб, «Plus» қўшимчаси билан ишлаб чиқарди. Савдолар бошланиши муносабати билан компания унинг чекланган партиясини махсус арзон нархда сотишга қарор қилган, деб ёзади 4PDA нашри.

ЎҚИНГ: «Хитойча Galaxy S8» жаҳон бозорида сотилмоқда

Яхшиланган Bluboo S8 Plus моделининг ўзига хосликлари бир талай. Жумладан, смартфонга диагонали 6 дюймли Sharp дисплейи қўйилган, юпқа ромли экраннинг томонлари ўзаро 18:9 нисбатда. Гаджетнинг тезкор хотираси 4, ички хотираси эса 64 гигабайтга тенг. Шунингдек, 3 600 мА/соат сиғимли аккумулятори тезкор қувватлаш технологиясини қўллаб-қувватлайди. Асосий камераси қўшалоқ модулга эга.

Қуйидаги видеолавҳада Bluboo S8 Plus смартфонини «жонли» кўришингиз мумкин:

Гувоҳи бўлганингиздек, Bluboo S8 Plus олди ва орқаси шиша билан қопланган, роми эса металлдан ишланган. Бармоқ изи сканери орқа панелдаги қулай жойда – қўш объективли асосий камеранинг тагида ўрнашган. Корпус пастки қиррасида универсал USB Type-C порти мавжуд.

Шунингдек, видеода янги девайснинг етказиб бериш жамланмаси ҳам намойиш этилган. Смартфоннинг ўзидан ташқари, қадоқда унинг турли ҳужжатлари, қувватлаш ускунаси, қувватлаш ва компьютер билан синхронлаштириш учун иккита кабел, USB Type-C портидан 3,5 миллиметрлик аудиотирқишга ўтказувчи иккита переходник ҳамда ҳимоя ғилофи ҳам жойланган.

ЎҚИНГ: BLUBOO S8 смартфонининг 5 та ажойиб функцияси (видео)

Bluboo S8 Plus смартфонининг техник хусусиятлари:

  • 6 дюймли, 1440х720 пикселли сиғимга эга, томонлари 18:9 нисбатли дисплей;
  • 1,5 ГГц такт частотасида ишловчи саккиз ядроли MediaTek MT6750T процессори;
  • Mali-T880 MP3 видеотезлатгичи;
  • 4 ГБ тезкор хотира ;
  • 64 ГБ ички хотира + 256 ГБгача microSD-карта қўйиш имкони;
  • 13 ва 3 мегапикселлик қўш сенсорли, қўш чақноқли асосий камера;
  • 8 мегапикселлик, чақноқли олд камера;
  • иккита SIM-карта уячаси;
  • 4G LTE тармоғи;
  • тезкор қувватлаш технологиясига эга, 3 600 мА/соат ҳажмли батарея;
  • Android 7.0 Nougat асосидаги 360 OS;
  • USB Type-C порти;
  • бармоқ изи сканери.

Bluboo S8 Plus смартфонига айни ҳозир махсус арзонлаштирилган 149.99 АҚШ доллари нархида олдиндан буюртма бериш бошланган. Агарда мазкур смартфон сизга маъқул келган бўлса, харид қилиш учун мана бу ҳавола орқали тегишли саҳифага ўтишингиз мумкин.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.