Букилувчан Samsung Galaxy X ҳақиқий эксклюзив бўлади

Букилувчан Samsung Galaxy X ҳақиқий эксклюзив бўлади

Samsung’нинг букилувчан тузилишга эга Galaxy X модели, нархи баландлиги боис, iPhone X’дан ҳам ноёб смартфон бўлади. Бу гаджет умумий 100 минг донагина ишлаб чиқарилади ва фақат кам сонли мамлакатлар бозори учунгина тақдим этилади, деб ёзади Forbes.

Янгича қурилмани бундай кам ададда чиқариши, эҳтимол, яхши натижалар кўрсатмаса, унинг ишлаб чиқарилишини дарров тўхтатиш учун ҳам керакдир. Агарда Galaxy X модели муваффақиятли чиқса, кейинчалик – иккинчи партиясида Жанубий Кореядан узоқроқда жойлашган бошқа мамлакатлар учун ҳам тақдим этилиши мумкин.

Шундай бўлган тақдирда ҳам, бу – Samsung Electronics учун биринчи ҳолат эмас. Компания аввал ҳам шундай қилган – қайрилма дисплейли илк Samsung Galaxy Round смартфони бир вақтлар бор-йўғи 10 минг дона сотилган. Мана унинг натижаси – бугун Samsung смартфон бозорида пешқадам.

Айтиш керакки, Samsung’нинг буклама смартфони ҳақидаги хабарлар шу йилнинг март ойида тарқала бошлаган. Сентябрда эса компания букилувчан смартфонни сертификатлаш бўйича Корея радиотадқиқотлар агентлигига патент аризасини топширган.

Шунингдек, Хитойнинг ZTE компанияси улкан дисплейли, аммо ихчамлик учун икки буклаб ишлатиш ҳам мумкин бўлган смартфон – кодли номи Axon Multy бўлган қурилмасини тайёрламоқда.

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.