Elephone янги смартфони учун «чексиз дисплей» яратди!

Elephone янги смартфони учун «чексиз дисплей» яратди!

Хитойлик смартфонсоз – Elephone компанияси ўзининг янги S9 модели учун «чексиз дисплей» (Infinity Display) яратди. Бу ҳақда компания ўзининг ВКонтакте тармоғидаги ҳамжамиятида маълум қилган.

Шу тариқа, Samsung’дан кейин Elephone компанияси нафақат қайрилма, балки ҳақиқий ромсиз экран ярата олган иккинчи ишлаб чиқарувчи бўлди.

ЎҚИНГ: Apple «раскладушка» iPhone чиқармоқчи, аммо Samsung’дан чўчияпти

ВКонтакте тармоғидаги Elephone ҳамжамиятида айтилишича, бу дисплейнинг ишлаб чиқилишига жуда кўп вақт сарф этилган. Муҳандислар токи янги экрандан кўнгиллари тўлмагунича ишни давом эттиришган.

ЎҚИНГ: Apple қайишқоқ экран учун патент олгани, унинг тафсилотлари фош бўлди

Компания яқин орада мазкур инновациянинг видеосини биринчи бўлиб ВКонтакте тармоғидаги шу гуруҳига қўйишга ваъда берган. Мазкур янгиликдан биринчилар қаторида баҳраманд бўлиш учун биздан узоқлашманг.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.