Европада қурғоқчилик: немис фазогири ҳавотирли фотосуратларни намойиш қилди

  •   Saroy
  •  1301
  •  13.08.2018 13:00

Европада қурғоқчилик: немис фазогири ҳавотирли фотосуратларни намойиш қилди

Бу йил Европа аҳолиси иқлимнинг ҳаддан ортиқ исиб кетиши ва қурғоқчилик ҳолатини бошдан кечирди. Қитъадаги экстремаль об-ҳавони коинотдан олинган фотосуратдан ҳам билса бўлади.

Фазогир Александер Герст Халқаро коинот станциясидан  олинган суратларни доимий равишда эълон қилиб боради. Бу йил у АҚШ ва Португалиядаги ўрмон ёнғинларини суратга олиб ерликларга жўнатди. Яқинда эса у ўзининг Твиттере’да қурғоқчилик оқибатида Европа қитъасидаги аянчли ҳолатлар туширилган фотосуратларини жойлади.

ЎҚИНГ:«Қарзлар куни»: инсоният сайёрамиз бир йилда қайта тиклай оладиган барча захирани сарфлаб бўлди

Герстнинг ўзи суратни “инсонни ларзага соладиган томоша” деб тавсифлади. Ёниб кетган далалар, ўрмон ёнғинлари оқибатида пайдо бўлган тутун, чанг булутлари — буларнинг барчаси узоқ Африкада ёки Осиёнинг даштларида эмас, балки ҳар доим ям-яшил бўлиб турган эски қитъада юз бермоқда. «Аввал ям-яшил бўлиб кўринган далалар энди қўнғир рангга кириб қолган. Мен бундай манзарани аввал кўрмагандим», — дейди  астронавт.

ЎҚИНГ:Олимларнинг боши қотмоқда: глобал исишнинг янги сабаби пайдо бўлди

Бу йил европаликларлар учун анчайин қийин кечмоқдаКўпгина мамлакатларда термометр устуни 40, ҳатто 45 даражагача ҳам борди. Нидерландияда бир нечта автомобиль шасселари ёпилди, чунки асфальт эриб кета бошлади., Францияда 4 та ядро реакторни тўхтатиб қўйишга тўғри келди. Ўрмон ёнғинлари ҳам аҳволни янада ёмонлаштирмоқда, ёнғинлардан ҳозиргача 130 киши қурбон бўлди.

 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.