Galaxy J2 (2017): трафикни тежовчи ҳамёнбоп 4G-смартфон тақдим этилди!

Galaxy J2 (2017): трафикни тежовчи ҳамёнбоп 4G-смартфон тақдим этилди!

Турли талаблар ва имкониятларга эга истеъмолчиларга мослаб, Samsung компанияси турли нарх сегментларида смартфонлар ишлаб чиқариб келаётганидан хабарингиз бор. Жанубий кореялик гигант куни кеча ҳамёнбоп моделлари қаторини Galaxy J2 (2017) билан тўлдирди, дея хабар беради FoneArena нашри.

2017 йилги Galaxy J2 моделига диагонали 4,7 дюймлик, 960x540 пикселли Super AMOLED-дисплей ўрнатилган. У Samsung’нинг ўз маҳсулоти – тўрт ядроли Exynos 3475 процессори базасида ишлайди. Смартфоннинг тезкор хотираси 1 гигабайт, ички хотираси эса 8 гигабайт ҳажмга эга.

Ушбу девайснинг асосий ўзига хослиги – 4G тармоқларини ҳамда VoLTE технологиясини қўллаб-қувватлашидир. Шунингдек, Galaxy J2 (2017) прошивкасига Ultra Data Saving устқурмаси интеграция қилинган, яъни у интернет-трафикни сиқиш учун Opera Max’дан фойдаланади.

Galaxy J2 (2017) смартфонининг техник хусусиятлари:

  • 4,7 дюймли, 960x540 пикселли Super AMOLED-дисплей;
  • 1,3 ГГц частотада ишловчи процессор тўрт ядроли Exynos 3475 процессори;
  • 1 ГБ тезкор хотира;
  • 8 ГБ доимий хотира + microSD қўйиш имкони;
  • f/2,2 диафрагмага эга 5 мегапикселли асосий камера;
  • f/2,4 диафрагмага эга 2 мегапикселли олд камера;
  • иккита SIM-карта ва LTE тармоғи;
  • 3,5 мм.лик аудиотирқиш;
  • 2 000 мА/соат сиғимли аккумулятор;
  • ўлчамлари: 136,5 х 69,0 х 8,4 мм;
  • вазни: 130 грамм.

Galaxy J2 (2017) смартфони ҳозирча фақат Ҳиндистон бозори учун тақдим этилган бўлиб, унинг нархи 115 АҚШ долларига тенгдир. Унинг бошқа мамлакатларда сотилиши хусусида ҳозирча маълумотлар берилмаган.

Тошкентдаги «Малика» савдо мажмуаси дўконларида Samsung’нинг айрим смартфонларига сўмда (2017 йил 5 октябрь ҳолатига кўра) белгиланган нархларни эса мана бу ердан кўриб олишингиз мумкин.

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.