Galaxy J7 Duo – қўшалоқ камера ва Bixby ёрдамчисига эга ҳамёнбоп смартфон тайёр!

  •   DiMaX
  •  2433
  •  04.04.2018 13:05

Galaxy J7 Duo – қўшалоқ камера ва Bixby ёрдамчисига эга ҳамёнбоп смартфон тайёр!

Samsung компанияси кучли флагмани билан кўпчилик рақибларидан ўзиб кетди. Аммо у ҳамёнбоп смартфонлар бозорида ҳам каттароқ улушни эгаллаш йўлида тиним билмаётир.

ЎҚИНГ: Samsung "ҳамёнбоп флагман"ни қайтармоқчи!

Машҳур GSMArena портали ҳали тақдим этилмаган Samsung SM-J720F моделининг фойдаланувчи қўлланмасини эълон қилди. Кузатувчиларнинг фикрича, бу рақам ортида ҳамёнбоплар туркумига мансуб Galaxy J7 Duo модели яширинган.

Хабарга кўра, Galaxy J7 Duo қурилмаси – Bixby овозли ёрдамчиси татбиқ этилган флагман туркумидан ташқаридаги илк смартфон бўлади. Шунингдек, у оддий 5.5 дюймлик HD-экранга, Exynos 7884 процессорига, 4 ёки 4 гигабайтлик тезкор хотирага эга.

Galaxy J7 Duo асосий камераси 13 ва 5 мегапикселли, F/1,7 ҳамда F/1,9 диафрагмали иккита модулни ўз ичига олади. Худди Galaxy C7 2017 моделидаги каби бу камера бокэ эффектига эга – орқа фонни хиралаштирган ҳолда портрет режимида суратга ола билади.

ЎҚИНГ: Galaxy J8: Samsung'дан илғор смартфон

Смартфон Android 8.0 операцион тизим талқини бошқаруви остида ишлайди. Унинг батареяси сиғими ва бошқа техник хусусиятлари ҳозирча маълум эмас. Шунингдек, унинг қачон намойиш этилиши ва нархи ҳам номаълум. Аммо аллақачон фойдаланувчи йўриқномаси тайёр бўлганига қараганда, Galaxy J7 Duo тақдимоти яқин.

Жанубий кореялик техногигантнинг бошқа кўплаб моделлардаги смартфонлари, ҳатто 256 гигабайтлик доимий хотирага эга Galaxy S9+ флагмани ҳам юртимизда расмий кафолати билан сотувга қўйилган.

ЎҚИНГ: Бутун Ўзбекистон бўйича етказиб бериладиган Galaxy S9+ ва бошқа Samsung смартфонлари нархлари (2018 йил 2 апрель)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!