Galaxy S7 ва iPhone 6s: уларда олинган тасвир ва суратларни таққослаймиз
Galaxy S7 ҳамда iPhone 6s Plus смартфонлари камерасида олинган юқоридаги суратларни солиштириб, ёруғлик ва рангларнинг кескин ўзгаришидаги фарқни аниқлаш мумкин. Apple iPhone 6s Plus’нинг камераси iPhone 6s’никига нисбатан яхшироқ эканини маълум қилган эди.
Galaxy S7 смартфонида мавжуд автофокус тизими суратни iPhone 6s’га қараганда сифатлироқ олиш имконини берар экан. Шунингдек, қуйидаги суратда Galaxy S7 қурилмасининг ёруғлик паст жойда ҳам суратни чиройли олишини кўриш мумкин. Бу унда суратнинг оптик барқарорлаштириш технологиясининг жорий қилингани туфайли.
Қуйидаги видеода иккала қурилманинг тасвирга олиш имкониятлари намойиш этилган.
Асосий жиҳатлари | iPhone 6s | Galaxy S7 |
Ҳолати | Эълон қилинган | Эълон қилинган |
Дисплей диагонали | 4.7 дюйм | 5.1 дюйм |
Процессор/ МГц | A9, 2-core, 1.84 GHz | Snapdragon 820/ Exynos 8, 8-core |
Кўча нархи (тахминан) | ~ $649 | ~ $670 |
Қўшимча хотира сиғими | 128 GB | 128 GB |
Мегапиксель | 12 MP | 12 MP |
Аккумулятор сиғими (мАс) | 1715 mAh | 3000 mAh |