Galaxy S9’га бошқа смартфонларда умуман бўлмаган бир датчик ҳам қўшилади

Galaxy S9’га бошқа смартфонларда умуман бўлмаган бир датчик ҳам қўшилади

Samsung ўзининг навбатдаги флагманига умуман ўзгача бир датчик ҳам татбиқ этиши мумкин. Компания муҳандислари яқинда атроф-муҳит датчиги учун патент олишди, деб ёзади PhoneArena сайти.

Олдинлари бундай датчиклар ё аниқ ўлчашга имкон бермайдиган даражада кичик, ё смартфонларга жойлашмайдиган даражада катта бўларди. Аммо Samsung Electronics ходимлари олтин ўрталикни топишган – энди бу датчик смартфон корпусининг ичига жойланади.

Хабарда айтилишича, мазкур датчик ҳавонинг тозалигини ўлчайди. Муҳандислар бу сенсорни чўзинчоқ шаклга келтириб, нисбатан ясси қилишган. Жойни тежаш учун ушбу қисмни дисплей ости платасига ўрнатишган.

Янги – ҳаво тозалиги датчиги ҳаводаги зарарли моддалар миқдорини текширади ва бу кўрсаткич хавфли даражага етганида, фойдаланувчини огоҳлантиради.

Манбалар Samsung ушбу янгича датчикни Galaxy S9 моделига татбиқ этишини прогноз қилишяпти. Бироқ ҳозирча бу маълумот тасдиқланган эмас.

Таъкидлаш ўринлики, шу кунгача чиқарилган смартфонларнинг бирортасида бунақа сенсор ўрнатилган эмас. Умуман, смартфонларда нечта ва қандай датчиклар бўлишини эса мана бу мақоламиздан ўқиб олишингиз мумкин.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.