Galaxy S9’нинг тўққизта устунлиги: 4. Сонияда 960 кадр тезлигида slow-mo видео олувчи камера (+видео)

  •   DiMaX
  •  1219
  •  28.02.2018 14:40

Galaxy S9’нинг тўққизта устунлиги: 4. Сонияда 960 кадр тезлигида slow-mo видео олувчи камера (+видео)

Жанубий кореялик техногигантнинг «тўққизинчи галактика» флагманлари ташқи кўриниши жиҳатидан ўтган йилги Galaxy S8 ва S8+ моделларига жуда ўхшаш. Аммо бу йилги смартфонларнинг бир қанча афзалликлари бор ва Samsung шулардан энг муҳимларини кўрсатиш мақсадида тўққизта қисқа видеолавҳа тайёрлаган.

ЎҚИНГ: Galaxy S9’нинг тўққизта устунлиги: 2. Dolby Atmos эффектли AKG стереодинамиклари (+видео)

Ишлаб чиқарувчи Galaxy S9 ва S9+’нинг камерасига жиддий аҳамият берган – уларнинг фото ва видео суратга олиш имкониятлари жуда катта.

Samsung’нинг тўққизинчи авлод флагманлари эгалари сониясига 960 кадр тезлигида, тағин 720p сифатида видео тушириш имконига эга бўладилар. Бу эса, шу пайтгача бозорга чиқарилган ҳар қандай смартфон имкониятларидан камида тўрт баравар юқори кўрсаткичдир! Бунақа секинлаштирилган – «slow-mo» тарзидаги лавҳани GIF-анимацияга айлантириш ва гаджет экранига обой сифатида жойлаш ҳам мумкин.

ЎҚИНГ: Galaxy S9’нинг тўққизта устунлиги: 3. Камерага интеграциялашган Bixby имкониятлари (+видео)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.