Gionee 4 камерали смартфонни ўрта нархга баҳолади

Gionee 4 камерали смартфонни ўрта нархга баҳолади

Gionee “S” смартфонлар туркумини 3 та янги моделлар билан бойитди. Янги девайслар Gionee S10, S10B, S10C деб номланди. Мобил алоқа воситалари Android 7.0 (Nougat) операцион тизими бошқарувида ишлайди. Уларда бармоқ излари сканери мавжуд.

Gionee S10 – флагман смартфон бўлиб, унинг бош камераси қўш объективли: улардан бири 16, бошқаси 8 мегапикселли. Шунингдек, флагмандаги олд камера ҳам 2 та: бири 20 ва иккинчиси — 8 Мп сиғимли. Gionee S10 5.5 дюймли FullHD ҳамда 2.5D эффектига эга қайрилма шиша билан қопланган дисплей, MediaTek’нинг Helio P25 чипсети, 6 Гб тезкор хотира, 3450 мА∙соатли аккумулятор билан таъминланган.

Gionee S10B – ўрта даражали девайс бўлса ҳам, унинг бош камерасига 2 та — 13 ва 5 мегапикселли объективлар ўрнатилган. Унинг олд камераси битта — 16 Мп сиғимли. Унга ҳам 5.5 дюймли FullHD ҳамда 2.5D эффектига эга қайрилма шиша билан қопланган дисплей, Helio P10 чипсети, 4 Гб тезкор хотира, 3700 мА∙соат сиғимли батарея ўрнатилган.

Gionee S10C – энг кичкина модел бўлиб, экран диагонали 5.2 дюйм, сиғими — HD. Унинг бош камераси 13 мегапикселли, олд камера сиғими эса 16 мегапиксел. Бу модел учун Qualcomm’нинг бошланғич даражали, бир кристал ва 4 ядроли Snapdragon 427 процессори, 4 Гб тезкор хотира ва 32 ГБ доимий хотира, хотира бўлмачаси ва 3100 мА∙соат электр токи сиғимига эга аккумулятор танланган.

Смартфонлар нарх-навоси:
• S10: $378;
• S10B: $320;
• S10C: $233;

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.