Google Chrome 70 браузери: асосий эътибор хавфсизликка қаратилди

  •   Saroy
  •  369
  •  18.10.2018 12:37

Google Chrome 70 браузери: асосий эътибор хавфсизликка қаратилди

Google браузернинг янги Chrome 70 версиясини тақдим этди. Унинг асосий янгилиги хавфсизликнинг кучайтирилгани ва эски хатоларни тўғрилагани бўлди.

Биринчи навбатда, дастурчилар Crome 69 дан янги функцияни олиб ташлашди, чунки у фойдаланувчиларга ёқмаганди. Гап шундаки, агар ўзингизнинг Google-аккаунтингизга Chrome браузери орқали кирсангиз, у ушбу браузерни автоматик тарзда  профилга боғлаб қўяди. Шундан кейин, фойдаланувчи истамаса ҳам  браузер тарихининг синхронизацияси, вкладкаси ва пароли кетади. Ушбу муаммо, масалан, агар ўзингизнинг  Google-аккаунтингизни бегона компьютер орқали кирсангиз пайдо бўлади.

Энди, бу функцияни созлаш чоғида ўчирса бўлади — «Конфиденциаллик ва хавфсизлик»  бўлимида авторизация қилишдан олдин   «Chrome’га киришга рухсат» пунктини ўчириш лозим.

ЎҚИНГ:Google иловалари пулли бўляпти – энди смартфонлар қимматлайдими?

Янгиланган Chrome 70’да ҳимояланмаган HTTP протоколлари билан фаол кураш олиб борилади. Энди маълумотларни рақамлаштирмасдан узатадиган сайтларда, логин ва паролни қидирув сатрига киритишда қизил чироқда  «хавфсиз эмас» билдиргиси пайдо бўлади. Шу йўл билан, компания сайт дастурчиларини HTTPS протоколига ўтишга ундаяпти. Фойдаланувчилар эса, хавфсизлик ҳақида  қўшимча ахборот олади.

Энди Chrome PWA  веб-иловасини очишни билади, аслида бу, тизимда Windows’даги тўлақонли илова тарзда очиладиган  сайтлардир. Уларни иш столига ёки топшириқлар панелига олиб чиқиш мумкин. Бундан ташқари, браузер янада самаралироқ бўлган сиқиқ AV1 видеокодекни ҳам ишлата олади, деб хабар беради The Verge.

ЎҚИНГ:Пулдан ҳам муҳим нарсалар бор: Google Пентагоннинг 10 миллиард долларидан воз кечди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!