Google`нинг Android OS`дан қанча пул топиши маълум бўлди

Google`нинг Android OS`дан қанча пул топиши маълум бўлди

Google компаниясининг Android воситасида қанча маблағ топиши хусусида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Ҳозирда бутун дунё бўйлаб неча миллион қурилмалар Android асосида ишлашини ҳисобга олсак, кичкина сумма ҳақида гап кетмаётганини англаш мумкин.

Маълумки, Oracle компанияси Google`га қарши муаллифлик ҳуқуқини бузганлиги бўйича судга даъво аризаси берган ва суд жараёнлари бўлиб ўтганди. Ана шу суд жараёни протоколларидан бирини Bloomberg нашрини қўлга киритган эди. Мазкур ҳужжатда ёзилишича, Android чиқарилгандан сўнг қидирув тизими 31 миллиард АҚШ доллари миқдорида даромад қилган. Соф фойда эса 22 миллиард АҚШ долларини ташкил этган. Қайд этилишича, даромаднинг асосий манбаи Android бошқаруви остидаги қурилмалар учун Play Market`даги рекламалар бўлган.

Суд жараёнида Google йиғилиш протоколида ўз даромадини яширганми ёки камайтирган, шунга ойдинлик киритилади. Компания эса ўз расмий мурожаатида даромадни оммага эълон қилиш бизнесга салбий таъсир этишини таъкидлаган. Эслатиб ўтамиз, Google ва Oracle бир неча йилдан бери тақсимотни суд орқали амалга оширмоқда.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!