Ҳиндистондан учирилган Сингапур сунъий йўлдошлари орбитага муваффақиятли чиқарилди

Ҳиндистондан учирилган Сингапур сунъий йўлдошлари орбитага муваффақиятли чиқарилди

16 декабрь куни Ҳиндистоннинг Андхра-Прадеш штатидаги Сатиш Дхаван номли космодромдан Сингапурга қарашли олтита сунъий йўлдош фазога учирилди.

Ҳиндистон космик тадқиқотлар ташкилоти (ISRO) биринчи марта орбитагача парвоз вақтида двигателни ўчирди ва юргизди. Операция муваффақиятли ўтди. Аввалдан белгиланган режага кўра ракета сунъий йўлдошларни экваторга нисбатан 15 градус қияликда Ердан 550 км баландликка олиб чиқади.

Ракета бортидаги асосий сунъий йўлдош 400 кг вазнли TeLEOS-1. У билан бирга 123 кгли VELOX-CI ва 78 кгли Kent Ridge-1 микросунъий йўлдошлари учирилган. Шунингдек, 13 кг вазндаги Athenoxat-1 ва VELOX-II ҳамда 3,4 кгли Galassia наносунъий йўлдошлари ҳам бор.

Космос ва атом энергетикаси вазири 2015-2017 йиллар мобайнида Ҳиндистон олти мамлакатнинг 28 сунъий йўлдошини учиришни режалаштираётганини айтди. Жазоир, Канада, Германия, Индонезия, Сингапур ва АҚШ объектлари билан ишлаш мўлжалланмоқда.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!