Huawei P20’нинг уч хил талқини ҳақида янги маълумотлар чиқди

  •   DiMaX
  •  3637
  •  29.01.2018 17:10

Huawei P20’нинг уч хил талқини ҳақида янги маълумотлар чиқди

MWC 2018 кўргазмасида илк бор намойиш этилиши кутилаётган қойилмақом смартфонлар орасида хитойлик техногигантнинг Huawei P20 флагмани ҳам бор. Мазкур телефон уч хил талқинда тақдим этилишидан хабардорсиз.

ЎҚИНГ: Huawei’нинг навбатдаги флагмани уч хил талқинда чиқади ва у P11 эмас экан!

Таниқли инсайдер Роланд Квандт ўзининг Twitter-аккаунти орқали ушбу смартфоннинг уч хил талқинда ишлаб чиқарилажагини тасдиқлади. Шунингдек, у мазкур моделларнинг кодли номлари ҳамда рангларини ҳам маълум қилди.

Янги маълумотларга кўра, Huawei чиндан ҳам P20 флагманини, шунингдек унинг P20 Plus ҳамда P20 Lite талқинларини ҳам тақдим этади. Булардан биринчисининг кодли номи – Emily. Бу модель икки хил – қора ва қорамтир (Ceramic Black ва Twilight) рангларда тақдим этилади. Huawei P20 Plus эса Charlotte кодли номи остида, худди шу асосий талқиндаги каби рангларда чиқарилади. Huawei P20 Lite’нинг кодли номи эса Anne бўлиб, уч хил: қора, кўк ва пушти (Midnight Black, Klein Blue ҳамда Sakura Pink) рангларда ишлаб чиқарилади.

Huawei мазкур флагманини сунъий идрок технологиясига эга илғор Kirin 970 чипи билан жиҳозлаган. У учта объективга эга 40 мегапикселли асосий камерага, механик «Уйга» тугмачасига ҳамда тўлиқ экранли дизайнга эга.

ЎҚИНГ: Huawei P20 – дунёдаги энг қудратли фантастик смартфон бўлади

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!