Huawei ромсиз Nova 2s смартфони тақдимотини Xiaomi’нинг Redmi 5 модели тақдимот кунига белгилади

Huawei ромсиз Nova 2s смартфони тақдимотини Xiaomi’нинг Redmi 5 модели тақдимот кунига белгилади

Ҳали кечагина биз, Huawei компанияси ўзининг янги Nova 2s смартфонини қандайдир ёпиқ тадбирда намойиш этгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун эса хитойлик бу гигант мазкур қурилмасининг тақдимот санаси акс эттирилган расмий тизерини эълон қилди. Бу хусусда Gizmochina нашри хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Huawei янги – 4 камерали, ромсиз Nova 2S смартфонини «махфий» анжуманда намойиш этди

Рекламага кўра, тўлиқ экранли дизайнга эга Nova 2s смартфони 7 декабрда расман намойиш этилади.

Афтидан, Huawei мазкур девайс тақдимотини айни шу санага белгилагани бежиз эмас. Зеро, шу куни Хитойнинг яна бир смартфонсози – Xiaomi ҳам ўзининг Redmi 5 ҳамда Redmi 5 Plus моделларини намойиш қилишни режалаштирган.

ЎҚИНГ: РАСМАН: Xiaomi ромсиз Redmi 5 ҳамда Redmi 5 Plus тақдимот санасини айтди

Таъкидлаш керакки, шу куни Huawei тақдим этадиган смартфон кучли хусусиятларга ва ромсиз экранга эга. «Хитойча Apple» намойиш эқиладиган моделлар эса, гарчи ромсиз дисплейли бўлса-да, ҳамёнбоп моделлар туркумига мансуб.

Майли-да, тақдимотни бир кунга белгилаш ҳам, балки, рақобатнинг бир кўринишидир.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.