«ICT FORUM 2017» қатнашчилари учун чодирли павильон ва қўшимча кўргазма стендлари барпо этилади

«ICT FORUM 2017» қатнашчилари учун чодирли павильон ва қўшимча кўргазма стендлари барпо этилади

Шу йилнинг 19 -- 21 сентябр кунлари Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан ташкил қилинаётган ICTEXPO--2017 кўргазмасининг ўтказилишидан асосий мақсад ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасидаги ютуқларни намойиш этишдир. 

Кўргазмада қатнашишга бўлган юқори талабни инобатга олган ҳолда, Ҳафталикнинг Ташкилий Қўмитаси кўргазма стендлари учун қўшимча майдонлар ажратди. Эндиликда, ҳар бир потенциал иштирокчи чодирли павильонда 10 квадрат метрдан 40 квадрат метргача бўлган майдонга онлайн тарзда буюртма бериши мумкин. Эътиборлиси шуки, бундай қўшимча павильон биринчи маротаба очилмоқда. Ҳозирги вақтга келиб кўргазмада иштирок этиш учун 40дан ортиқ компаниялар рўйхатдан ўтганлиги маълум бўлди.

Жойларга буюртма бериш ва ариза топшириш механизми, қатнашиш шартлари, қиймати ва тўлов шартномасини рўйхатдан ўтказиш тартиби, кўргазма устунларини қуриш ва ўрнатиш шартлари, ҳамда ICT Expo 2017 кўргазмаси иш тартиби ва қатнашувчилар, меҳмонлар ва журналистлар  ҳақида www.ictweek.uz сайтида маълумот берилган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!