ICTWEEK Uzbekistan 2018 доирасидаги ICTExpo кўргазмасига марҳамат!

  •   DiMaX
  •  841
  •  25.09.2018 14:57

ICTWEEK Uzbekistan 2018 доирасидаги ICTExpo кўргазмасига марҳамат!

Жорий йилнинг 24–29 сентябрь кунлари анъанавий ICTWEEK Uzbekistan – ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги бўлиб ўтмоқда. Ушбу тадбир доирасида ICTExpo кўргазмаси ҳам ташкиллаштирилмоқда.

ЎҚИНГ: ХУШХАБАР: «Ўзбектелеком» тезкор, чекланмаган «Teznet» интeрнeт тарифларини чиқарди!

Ҳафталик доирасидаги ICTExpo кўргазмаси 26–28 сентябрь кунлари, Тошкент шаҳридаги Ўзэкспомарказда бўлиб ўтади ва унда бир қатор компаниялар иштирок этади.

«Ўзбектелеком» ҳам ушбу кўргазмага жиддий тайёргарлик кўрган, дея хабар беради компания. Уч кун давомида, ишчи павильондан ташқарида меҳмонларни UZTELECOM’дан кўнгилочар дастур кутмоқда:

  • Танловлар ва викториналар;
  • «Илҳом» театри актёрлари томонидан интерактив тақдимот;
  • Сергей Злотниковнинг «Double Touch» жамоаси томонидан қизиқарли шоу-дастур;
  • «Кўк чой» гуруҳидан мусиқий тўпламлар.

27 сентябрь куни Pubstomp.uz лойиҳаси кўмагида Uztelecom Cyber Football Cup 2018 бўлиб ўтади. Ғолибларни Ўзбекистон уч карра чемпиони, халқаро турнирлар ғолиби Абдусапи Қаюмов тақдирлайди.

28 сентябр – кўргазманинг учинчи куни UZTELECOM’нинг махсус меҳмони DJ Piligrim бўлади. Бу куни ишчи павильон эшиклари барча учун очилади. «Ўзбектелеком» меҳмонлари VR-технологиялари билан яқиндан танишадилар, PlayStation ўйинларида ва Компаниянинг викториналарида беллашадилар. Сиз ICTExpo 2018 да «Масофавий савдо офиси» пилот лойиҳасини синаб кўриб, UZTELECOM абонентлари сафини тўлдириш имкониятига эга бўласиз. Бунинг учун паспорт талаб қилинади.

Ишчи павильон ичида Компания стендида мослаштирилган кафе ишлаб туради. ICTExpo ҳудуди бўйлаб UZTELECOM’дан Wi-fi удудлари фаолият юритади.

ЎҚИНГ: БАТАФСИЛ ҚЎЛЛАНМА: Янгича – 9 хонали тизимда телефон рақамининг кодини қандай аниқлаймиз?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.