Икки нафар ўқувчи баҳоларини яхшилаш ва бепул тушлик учун мактаб сайтини бузиб кирди

  •   Saroy
  •  1243
  •  21.05.2018 11:59

Икки нафар ўқувчи баҳоларини яхшилаш ва бепул тушлик учун мактаб сайтини бузиб кирди

АҚШда Bloomfield Hills номли ўрта мактабнинг икки ўқувчиси MISTAR Student Information System порталини бузиб киришда гумонланмоқда. Муассаса раҳбариятининг фикрича, улар баҳолари, ўқувчилар давомати кўрсаткичларини ўзгартирган ҳамда тушлик пулларини қайтаришга уриниб кўринишган.

ЎҚИНГ: iPhone X'ни йиғишда ўқувчилардан фойдаланилган

Ўзларининг шахсини яшириш учун, улар яна 20 нафар ўқувчининг маълумотларини алмаштиришган. Ушбу жиноят мактаб ходимларининг ўз аккаунтларига кириб хатони пайқаб қолганларидан кейин ошкор бўлган. Жараёнга суд экспертлари аралашганларидан кейин айбдорлар аниқланди.

Ҳозирда мактаб раҳбарияти маълумотларга киришга сабаб бўлган камчиликларни бартараф этишган. Бироқ, хабарда гап айнан қандай камчиликлар ҳақида бораётгани айтилмаган.

Ўқув муаасаса директори Роберт Гласснинг таъкидлашича, ҳодиса федерал жиноят сифатида кўриб чиқилмоқда. У тергов махфийлигини сақлаш ҳақидаги қонунни рукач қилиб, текширувнинг батафсил тафсилотларига тўхталмаган.

ЎҚИНГ: Ўзбекистондаги илк IT-мактаб қабул имтиҳонини ўтказмоқда

Шу йилнинг май ойида АҚШнинг яна бир мактаби раҳбарияти мактаб сайти бузиб кирилгани учун энг аълочи ўқувчисини танлай олмаганлиги ҳақида маълум қилинган эди. Натижада, мактаб ходимлари битирувчи курс ўқувчилари орасидан мактаб валедикториани (энг юқори рейтинг баҳосини олган ўқувчи) ва салютатори (мактабнинг иккинчи аълочи ўқувчиси)ни ошкор қилолмаган.

Манба: Bleeping Computer

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!