iPhone 6S Plus – “Малика”даги энг қиммат айфон

iPhone 6S Plus – “Малика”даги энг қиммат айфон

Мазкур мобиль алоқа воситаси 2015 йилнинг сентябрь ойида Apple компанияси томонидан тақдим этилган. Унинг корпуси 7.3 мм қалинликда, бўйи 158.2 мм ҳамда эни 77.9 мм бўлиб, смартфон вазни 192 граммни ташкил қилади. Смартфон дисплейининг диагонали 5.5 дюйм. У айни кунда энг кўп оммалашган қимматбаҳо телефонлар қаторидан ўрин эгаллаган.

iPhone 6S Plus

Дисплей

IPS LCD туридаги сенсор дисплейдаги ранглар жилодорлиги 16 миллионни ташкил этади. Унинг пиксель сиғими 1080 x 1920 белгига тенг. Яъни, ҳар дюймда 401 та белги.

Дисплей махсус плёнка ва ҳимоя шиша қатламига эга бўлиб, унда 3D Touch чертиш ҳамда Display Zoom тасвирни яқинлаштириш технологиялари жорий қилинган.

Платформа тизими

iPhone 6S айфонининг янада илғор талқини бўлган iPhone 6S Plus гаджети iOS 9 операцион тизимида фаолият кўрсатади. Уни iOS 9.3 талқинига ҳам янгилаш мумкин. 1.84 Ггц тезликда ишлайдиган Apple A9 процессори бугунги кунда ҳам энг кучли процессорлар сирасига киради.

iPhone 6S Plus

Хотира  

Смартфон 2 ГБ тезкор хотирага эга бўлиб, унинг 16/64/128 ГБ хотирали талқинлари ишлаб чиқарилган. Аммо смартфоннинг энг катта камчилиги сифатида унинг қўшимча хотира бўлмачасисиз ишлаб чиқарилгани айтилади. Яъни, хотирани кенгайтириш имкони мавжуд эмас.

iPhone 6S Plus

Камера

iPhone 6S Plus фаблетининг бош камераси 12 Мп форматида суратга олади. У автофокус, оптик барқарорлаштириш, қўш LED фоточақноқ, сифатни текшириб кўриш каби функцияларга эга. Бош камера 4K форматда видео тасвир ёзади.

Бу айфонинг 5 МП олд камераси эса 720p форматида видео ёзиб олиши мумкин.

Аккумулятор

Корпусдан ажралмас аккумуляторнинг қувват сиғими 2750 мА соат. У 3G алоқа тармоғида Stand-by, яъни “кутиш режими”да қурилманинг 384 соат фаолиятини таъминлайди. Мазкур тармоқда алоқа қуришда эса бу қувват унга 24 соатга дош беради. Мусиқа тингловчилари эса бу қувват ёрдамида смартфондан 80 соатгача фойдаланишлари мумкин.

iPhone_6_Plus

Ўзига хос жиҳатлари

iPhone 6S Plus смартфонида бармоқ излари сканери, акселерометр-гироскоп, компас, барометр, масофа сканерлари, шу билан бирга HTML5 (Safari) браузери, Siri овозли буйруқ бериш тизими, аудио, видео, фото таҳрирлаш, документни таҳрир қилиш тизимлари ўрнатилган.

apple-iPhone-6-Plus

Нарх-наво

2016 йил 13 апрель ҳолатига кўра, «Малика» савдо марказида Apple iPhone 6S Plus айфонининг 128Гб доимий хотирага эга талқини 5,934,000 сўмдан сотилмоқда.  Қурилманинг худди шу талқини Amazon халқаро интернет дўконида $775 доллардан сотилмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.