iPhone аслида смартфон вазифасини бажармайди

iPhone аслида смартфон вазифасини бажармайди

The Next Web нашри iPhone смартфонларининг фойдаланувчилар ўртасида машҳурлигини аниқлаш мақсадида тадқиқот ўтказди.

Android фойдаланувчиларига кўра, Apple ишқибозларининг сўнгги айфон моделлари учун бор-будларини сарфлашлари мантиқсизлик экан.

Ўрганиш хулосаларига кўра, одамлар Apple эко-муҳитига икки сабаб боис шошар эканлар:

А) Қурилмадан фойдаланиб, қониқиш ҳосил қиладилар, яъни, айфон фойдаланувчиларига кўра, бу смартфоннинг ишлаш тарзи инсон фаолиятидан кўчирилган ва ҳаётга қулай;

Б) Apple брендининг нуфузини ҳис қилиш учун.

2007 йилнинг июнида, яъни илк iPhone смартфони тақдим этилганидан бошлаб 2014 йилга қадар айфон ишқибозлари смартфонларини таъмирлаш учун 23,5 миллиард доллар сарф қилишган.

Яъни, бошқа смартфон моделлари билан таққослаганда, iPhone эгалари гаджетларини 19% кўпроқ таъмирлатар эканлар.

Apple ўз маҳсулотларининг рекламасида ҳам айфонни мобил алоқа воситаси сифатида эмас, балки ҳашам ва зеб-зийнат воситаси сифатида акс эттиришга урғу қаратади. Шу боис ҳам, айфон эгалари смартфонларидан кўпроқ мақтаниш ёки ғурурланиш учун фойдаланар эканлар. Шу сабабли ҳам, Apple мухлислари гаджетлари бузилиб қолиши, лат ейиши билан устага чопар эканлар.

Android фойдаланувчилари эса смартфонларининг экранига дарз кетиши билан янгисини сотиб олиш учун пул йиға бошлашлари маълум бўлган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!