Кенжа айфон – iPhone SE’нинг таннархи ҳисобланди

Кенжа айфон – iPhone SE’нинг таннархи ҳисобланди

Американинг ахборот ва таҳлил компанияси IHS экспертлари Apple’нинг кенжа ва энг арзон айфони – iPhone SE’нинг чинакам баҳоси, яъни таннархини ҳисоблаб чиқишди.
Унга кўра, мобиль алоқа воситасининг таннархи ҳозирги эркин сотувдаги нархнинг 40 фоизини ташкил этади. Яъни, Apple компанияси 399 АҚШ долларидан сотаётган бир дона iPhone SE гаджетининг 16 ва 64 ГБ доимий хотирага эга талқини учун аслида 160 ва 170 доллар атрофида маблағ сарфлар экан. Гаджетларнинг таннархидаги фарқ 10 доллар бўлса, бозор нархидаги фарқ 100 АҚШ долларини ташкил этмоқда.
Смартфонда фойдаланилган энг қиммат деталлардан бири Apple A9 процессори бўлиб, унинг баҳоси 22 долларни ташкил этади. Шунингдек, қурима камерасининг нархи 13,3 доллар.
Аввал тахмин қилинганидек, iPhone SE смартфонида iPhone 5s телефон аппаратининг дисплейидан фойдаланилган. Компания iPhone 5s дисплейи учун 41 АҚШ доллари миқдорида маблағ сарфлар экан.
IHS тадқиқотида маълум бўлишича, Apple’нинг MacBook Pro, iPhone ва iPod Touch қурилмалари учун дисплей етказиб берадиган LG Display компанияси iPhone SE’да фойдаланилган дисплейни 20 АҚШ долларидан сотар экан. Шунингдек, Japan Display ва Sharp ҳам Apple учун дисплей ишлаб чиқаради.
Гарчи, ихчам iPhone SE телефонининг таннархи 160 ёки 170 долларга тушса ҳам, компания реклама, маркетинг ва етказиб бериш харажатларига ҳам анча-мунча маблағ сарфлайди.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!