Lenovo дунёдаги илк қайишқоқ экранли ноутбук – ThinkPad X1’ни намойиш этди!

  •   DiMaX
  •  635
  •  14.05.2019 12:27

Lenovo дунёдаги илк қайишқоқ экранли ноутбук – ThinkPad X1’ни намойиш этди!

Ҳозирда эгилувчан дисплейга эга буклама смартфонлар трендга айланиб бораётир. Ишлаб чиқарувчилар бу билан тўхтаб қолмасдан, бошқа турдаги гаджетларни ҳам буклама экранлар билан таъминлай бошлашган.

ЎҚИНГ: Бой хонимлар учун: Louis Vuitton қайишқоқ AMOLED-дисплейли сумкалар намойиш қилди

Lenovo эса ўзининг навбатдаги ноутбуки – ThinkPad X1 моделини ана шундай дисплей билан жиҳозламоқда. Компания унинг аллақачон тайёр бўлган прототипини оммага кўрсатди.

Quartz нашрига кўра, ThinkPad X1 ноутбукининг экрани диагоналига 13,3 дюймлик, аммо бошқа хусусиятларини ҳозирча ошкор этишмаган.

ЎҚИНГ: DIA 2019: энг зўр дисплейлар эълон қилинди

Хабарга кўра, ThinkPad X1 модели Windows операцион тизимида бемалол ишлай олади. Тўлақонли моддий клавиатураси йўқлиги боис у бир қараганда катта буклама планшетга ҳам ўхшаб кетади.

Компаниянинг маълум қилишича, Lenovo инновацион ноутбук устида уч йилдан буён ишлаб келаётир. Айни дамда у ThinkPad X1 моделини такомиллаштириш устида ишламоқда, масалан, уни моддий клавиатура билан таъминлашлари ҳам мумкин.

Lenovo қайишқоқ экранли ноутбукини 2020 йилдан аввал савдога чиқармаслигини айтган. Terashop.uz интернет-дўконимизда эса 2 119 000 сўмдан бошланувчи нархларда турли ноутбукларни сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Атиги 30 долларлик Lenovo Ego – ҳимояланган ва қуввати камида 20 кунга етувчи смарт-соат!