LG G7 ThinQ: ҳақиқий флагманни энди кўрасиз

LG G7 ThinQ: ҳақиқий флагманни энди кўрасиз

Бир муддат аввал маълум бўлганидек, Жанубий Кореянинг йирик IT-корпорация ишлаб чиқарадиган навбатдаги кучли мобил телефонлардан бири LG G7 ThinQ модели бўлади. Номидан кўриниб турибдики, мазкур смартфонга "сунъий ақл" ҳамда нейронли тармоқ технологияси чуқур татбиқ қилинади. Смартфон тизими ўз-ўзини ўқитиб, янги жиҳатларни ўзлаштиради. Мисол учун, смартфон камераси вазиятдан келиб чиқиб автоматик тарзда ўзини созлайди.

Кеча, 7 апрелда интернет тармоғида LG G7 ThinQ смартфон модели ишлаб турган жараён акс этган фотосурат эълон қилинди. Суратларда смартфон олд панелининг юқорисида дисплей кесимининг борлиги ҳамда смартфоннинг ҳақиқий номи маълум бўлди.

LG G7 ThinQ смартфонида жорий қилинадиган махсус функция ёрдамида экрандаги бу ўйиқни яшириш мумкин бўлади. Бундай жиҳатни биз Huawei P20 Pro ҳамда OnePlus 6 моделларида ҳам кўрамиз.

Кореялик таниқли ишлаб чиқарувчининг янги смартфони эга бўладиган 8 ядроли Qualcomm Snapdragon 845 процессорининг частота ўлчами 2,8 ГГц.ни ташкил қилади. Смартфонда график-тасвирларни Adreno 630 видео картаси қайта ишлайди. Платформада 4 гигабайтил тезкор ҳамда 64 гигабайтли доимий хотира бўлади.

LG G7 ThinQ AnTuTu бенчмаркида 252 473 балл тўплаган. Бир муддат аввал ҳали тақдим қилинмаган OnePlus 6 смартфони AnTuTu бенчмаркида энг юқори – 276510 балл тўплаган эди. Xiaomi Mi Mix 2S эса 270461 балл йиққан.

LG G7 ThinQ қўш сенсорли илғор бош камераси, USB Type-C универсал порти билан бугунги рақобатга дош бера олади. Телефон ўзига хос янги оптик суратга олиш технология ўрнатилган энг қиммат фотокамераси билан ажралиб туриши хабар қилинмоқда. 16 мегапикселли бош сенсорнинг диафрагмаси f/1.5 стандартли бўлади, яъни жаҳонда энг илғор.

Смартфон 6 дюймли, OLED матрицали ва QuadHD (2880 x 1440 пикселли) дисплей билан таъминланади. FullVision экраннинг томонлар нисбати 18: 9 стандартида ишланиши кутилмоқда. Флагман корпуси IP68 стандарти бўйича чанг васувдан ҳимоя қилинган.

Ҳозирча LG G7 ThinQ тақдимот куни тўғрисида бирор расмий маълумот йўқ. Бир қатор таниқли инсайдерларга кўра, янги флагман апрелнинг охирларида намойиш қилинади.

Нарх-наво ҳам жиҳатларга яраша бўлади. LG G7 ThinQ мобил алоқа воситасининг 1030 АҚШ долларидан сотувга чиқарилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда смартфон бозорида сотилаётган LG V30S ThinQ кучли моделлардан бири бўлиб, Кореяда S9 моделига жиддий рақиб бўлмоқда. S9 модели $720 ҳамда S9+ $840 доллар баҳосида, LG V30S ThinQ эса 1000 АҚШ долларидан савдога чиқарилган.

Ўқинг: Galaxy S9'га буюртма олинмоқда, бироқ бозорда жиддий рақиб муаммо туғдирмоқда

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!