LG Tone Studio ва Tone Free номли симсиз гарнитураларни тақдим қилади

LG Tone Studio ва Tone Free номли симсиз гарнитураларни тақдим қилади

Жанубий Кореянинг LG компанияси кейинги ойнинг бошида Лас-Вегас (АҚШ, Невада) шаҳрида ўтказиладиган CES 2017 кўргазмасида Tone Studio ва Tone Free номли симсиз гарнитураларни намойиш қилади, деб хабар бермоқда IXBT нашри.

LG Tone Studio гарнитураси қамровли овоз эффектини ҳосил қиладиган тўртта динамик билан жиҳозланади. Ушбу модель DTS компанияси билан ҳамкорликда яратилган бўлиб, сифатли ижро хусусияти билан ажралиб туради.

LG Tone Free эса компаниянинг илк симсиз гарнитураси ҳисобланади, наушниклар махсус аксессуар орқали зарядланади. Бўйинга тақиладиган ушбу аксессуар кириш қўнғироқлари ва хабарлар келганда вибрациялайди. Tone Free овозли буйруқларни қўллаб-қувватлайди.

Булардан ташқари, JBL билан биргаликда ишланган Tone Infinim ва Tone Ultra гарнитуралари ҳам намойиш этилиши маълум қилинган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Мавзу:

#LG

Мавлон Марасулов

Samsung Electronics Ўзбекистон ваколатхонасида ишлаган. Миллий бренд Артел телевизорлари учун биринчи ўзбекча меню муаллифи, Samsung телефонлари учун ўзбекча тахминий матн (Т9) функциясини жорий қилишда қатнашган. Жанубий Корея, Германия, Ҳиндистон, Россияда ўтказилган технология конференциялари иштирокчиси.