LG V20 смартфони анонсгача 60 мингта тестдан ўтказилган

LG V20 смартфони анонсгача 60 мингта тестдан ўтказилган

Жанубий Кореянинг LG компанияси ўтган ойда ўзининг навбатдаги флагмани LG V20 моделини тақдим қилган эди. Аппарат металл корпус ва ечиладиган батареяга эга бўлган. Бундан ташқари, смартфонга мобил саноатда янгилик ҳисобланган бир қанча янги функциялар ҳам қўлланган. Смартфон билан ўтказилган илк дроп-тестлар унинг чидамлилиги ва барқарорлигини кўрсатиб берди.

GSM Arena сайтининг хабар беришича, LG мазкур моделни сотувга чиқаришдан олдин фирма уни 60 000 марта тест синовидан ўтказган. Ушбу ҳафтада Жанубий Корея компанияси LG V20 ишлаб чиқариладиган LG Digital Park фабрикасига пресс-тур ўтказиб, смартфоннинг тайёрланиш жараёни билан журналистларни таништирди.

“Роботлар ва машиналар бутун бир ишлаб чиқариш жараёнини бошқара олмайди, бундай мураккаб тестлар, албатта, инсонлар томонидан бажарилиши керак”, – деб таъкидлайди Ким Сун Рюл, LG’нинг смартфонларни йиғиш жамоаси раҳбари.

Чиндан ҳам модель аввалги ўтмишдошлари ва бошқа ҳозирда мавжуд флагманларга қараганда кучли ҳимоя тизимига эга, барқарор ва турли ташқи таъсирларга чидамли.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!