«Матнли бомба»: айфон ва айпадларни биттагина SMS билан бузиш мумкин!
Интернетдаги форумларда Apple девайслари фойдаланувчилари «зарарли SMS-хабар»дан шикоят қилишмоқда. Бу хабарни қабул қилган iPhone ва iPad қурилмалари ишламай қоляпти экан.
ЎҚИНГ: Исталган телефон ҳимоясини SIM-карта орқали бузиш йўли топилди – биттагина SMS кифоя экан!
«Матнли бомба» дегани – муайян белгилар тизмаси бўлиб, қурилмаларнинг иш фаолиятини бузади. Янги аниқланган шундай хабар эса Италия байроғи эмодзиси ҳамда синд (Покистон ва Ҳиндистонда яшовчи халқ) тилидаги айрим белгилар кетма-кетлигидан иборат. iOS 13 тизимли смартфонлар ва iPadOS 13 тизимидаги планшетлар уни қабул қилганида ишламай қолади.
Appleinsider.com ёзишича, ушбу хабарни исталган мессенжер ёки ижтимоий тармоқ, шунингдек, SMS-хабар орқали юбориб, бировнинг айфони ёки айпадини ўчириб қўйса бўлади. Мазкур «матнли бомба» қурилмаларга турлича таъсир қиляпти: ўчиб қолиши ёки бир марта ўчиб-ёниши мумкин, баъзи ҳолларда эса сўнгсиз ўчиб-ёнаверади.
Ҳозирча Apple мазкур бартараф этмаган, «матнли бомба» хавфидан халос бўлиш учун қурилмангизда умуман билдиришномаларни ўчириб қўйишингиз мумкин. Агар аллақачон у келиб, айфонингиз ёки айпадингиз тинимсиз ўчиб-ёнаётган бўлса, у ҳолда бу қурилмадаги телефон рақамингизга бошқа исталган бир SMS-хабарни юборинг.