Meizu 16’ни бузиб кўрамиз: хўш, хитойлик флагман ўзида нималарни яширмоқда?

  •   Saroy
  •  1619
  •  15.08.2018 11:57

Meizu 16’ни бузиб кўрамиз: хўш, хитойлик флагман ўзида нималарни яширмоқда?

Xiaomi Mi 8 Explorer Edition бузиб кўрилгандан кейин, хитойлик ташаббускорларнинг қўллари яна бир флагман — Meizu 16’га ҳам етиб борди.

Ўтган йилги Meizu PRO 7 Plus’дан фарқли улароқ, янги флагман орқа томонидан очилади. Meizu 16’нинг шишали қопқоғи одатий усул билан ечилади — қирралари иситилди, шундан кейин улар  iFixit «медиатори» ёрдамида ромдан ажратиб олинди.

Пастки платада  янгиланган mEngine 2 приводи борлиги маълум бўлди, у тикталь откликка жавоб беради. Ушбу детал Snapdragon 845 чипсети юқори плата, хотира ва бошқа микросхемалари билан осонликча ечилади. Унинг остида янги суюқ совутиш тизими билан ички металл пластин борлиги маълум бўлди. Амалда эса бу қандайдир ноу-хау эмас, яна бир вариант иссиқлик трубкаси. Samsung улардан Galaxy S7’ни яратишда фойдаланган.

Аккумулятор орқасидаги «туйнукда»  экраности бармоқ излари сканери мавжуд, у бурчакости пластинкада жойлаштирилган.  Дисплейли модуль «мустаҳкам» қилиб каркасга елимланган, шу боис муаллифлар сенсорни олиб чиқишмади. iFixit усталари бирор бир қисмни синдириб қўйиш хавфи мавжудлигига қарамай, конструкция қисмларини ажратиб чиқишга уриниб кўришган. Десертга камерани қолдиришган, бироқ бу ерда ноодатий нарсанинг ўзи йўқ — оддий иккиталик модуль ва франталька.

Усталар қурилмани текшириш натижасида, чипдан иссиқликни ажратиб чиқариш тизимини ва компонентларнинг расомади билан жойлаштирилганини алоҳида мақташди. Шу боис қурилмадаги кенгликдан жуда самарали фойдаланилган,  Meizu 16 моделининг қалинлиги атиги 7.3 мм.

 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!