Messenger'нинг трафикни тежайдиган талқини пайдо бўлди

Messenger'нинг трафикни тежайдиган талқини пайдо бўлди

Facebook Messenger иловасининг ҳали оммалашмаган талқини ишлаб чиқилган бўлиб, кўпчилик бундан бехабар. Facebook томонидан ишлаб чиқарилган Messenger Lite иловаси интернет алоқаси у қадар тезкор бўлмаган ҳудудларда фойдаланиш учун айни муддао. Бу илова тезкор ва самарали суҳбат қуришда қўл келади.

Messenger'нинг Lite, яъни "енгил" иловаси асл иловадаги қўшимча ва трафик сарфлайдиган баъзи, мисол учун Facebook Stories ва "gifs" каби функцияларидан озод қилинган. Шу билан бирга, бу илова ёрдамида Wi-Fi тармоғида қўнғироқларни ҳам амалга ошириш мумкин.

Тўғри, бу талқинда ноқулайлик ҳам мавжуд. Мисол учун, унда баъзи бир керакли жиҳатлар ишламаслиги мумкин.

Facebook Messenger Lite ҳозирча Android смартфонлари фойдаланувчилари учун ишга туширилган. Уни Google Play Store'дан юклаб олиш мумкин. Бунинг учун бор-йўғи 10 мегабайтдан камроқ трафик сарфлайсиз. iOS талқинни эса кутишга тўғри келади. Смартфонда бир вақтнинг ўзида Messenger'нинг тўлиқ ва енгил талқинини ўрнатиш мумкин.

Facebook Messenger Lite'дан фойдаланиш кам трафик сарфлайди, арзонга тушади ва интернет секин жойда ҳам. осон уланади. Унда сурат ва "gif" файлларни юбориб бўлмайди. Шунингдек, бир оз эски смартфонларда ҳам мазкур талқинни ишга тушириш мумкин.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.