Mi 6 флагмани 1,2 млн сўмга арзонлашди

Mi 6 флагмани 1,2 млн сўмга арзонлашди

2017 йилнинг апрелида тақдим қилинган ҳамда ёзидан бошлаб юртимизда сотила бошлаган Xiaomi Mi 6 кучли флагман, илғор камерафон сифатида барчага яхши таниш. Бир йил аввал бу флагманнинг қуйи талқини, яъни 4 Гб тезкор ҳамда 64 Гб доимий хотира талқини юртимиз бозорида 500 АҚШ долларидан сотилаётган эди. Бугунда эса уни 2,788,000 сўм (340 АҚШ доллари) дан бошлаб харид қилиш мумкин.

Xiaomi Mi 6 ўз корпусида ҳозирча жаҳоннинг энг илғор процессорига, шунингдек қўш объективли бош камерага эгалиги билан мақтана олади. Galaxy S7 каби унинг корпус ҳошияларини ўраб олган пўлат металли ҳамда қайрилма шаклдаги дисплей шишаси мос тарзда уйғунлашиб кетган.

Xiaomi Mi 6 зангламайдиган пўлат корпусга эга. Корпуснинг олд ва орқа панеллари қайрилма ҳимоя шишаси билан қопланган.


Xiaomi Mi 6 смартфони 5,15 дюймли Full HD сиғимли дисплей билан таъминланган. Уни ишлаб чиқаришда жиддий ёндашилгани сезилиб турибди. Экраннинг NTSC ранг маконидаги ранглар қамрови 94,4 фоизни ташкил қилади.

Samsung Galaxy S8 ҳамда Sony XZ Xperia Premium’дан сўнг Mi 6 ҳам 2.45 гигагерц частотата тезлигида ишлайдиган Snapdragon 835 процессори, Adreno 540 график-тасвирни қайта ишлашга масъул видео-карта билан таъминланди.

Xiaomi Mi 6 маълумотларни 10 нанометрли технология асосида қайта ишлашга мўлжалланган жаҳондаги илк тижорат мобил процессорига эга. Натижада, смартфон ўзининг шу чипга эга бошқа рақибалирга қараганда 35% камроқ ейди ва қувват тежаш самарадорлиги 25% юқори.

Ўқинг: Xiaomi Mi 6: кучли флагман ярим нархида

Қолаверса, яна бир ўзига хос жиҳат — флагманда X16 LTE мобил алоқа модеми ўрнатилган бўлиб, унинг ёрдамида секундига 1 Гбит.гача маълумотни юклаш мумкин.

3350 мА соатли аккумулятор смартфондан бир иш куни мобайнида тинимсиз фойдаланиш имконини беради. Боиси, нафақат аппарат таъминот платформаси, шунингдек MIUI операцион тизимидаги дастурий таъминот тизими ҳам смартфоннинг қувватини тежашига ёрдам беради.

Янги смартфон қўш модулли бош камерага эга — 12 Мп кенг бурчакли ҳамда 12 Мп «телефото» линзали модуллар. Бош камера iPhone 7 Plus’нинг жиҳатларига эга. Бу модуллар манзарани профессионал эффектлар билан муҳрлаш имконини беради.

Ўқинг: iPhone 8 ва iPhone 8 Plus: Жаҳоннинг биринчи рақамли смартфонлари

Бош камера тасвирни ўта юқори бўлган 4К форматда ёзиб олади. Xiaomi Mi 6 корпуснинг қуйи ва том қисмида қўш, яъни стерео динамикларга эга.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!