Mi 8 камераси илк ҳайратланарли суратни олди

Mi 8 камераси илк ҳайратланарли суратни олди

Xiaomi Mi 8 флагмани тақдимотига жуда оз қолди. Аниқроғи бу мобил алоқа воситаси эртага Хитойда тантанали равишда тақдим қилинади. Apple каби бу хитойлик компания ҳам мунтазам равишда янги технологиялар билан электрон воситаларини бойитишга катта эътибор қаратмоқда. Тақдимот маросими муносабати билан эълон қилинган реклама ролигида Xiaomi самога ракета йўллагани акс этган. Ким билсин, эҳтимол тез орада Xiaomi сунъий йўлдошлари само бўйлаб парвоз қиладиган фурсат ҳам етиб келган бўлса керак.

Ҳозирча эса, шубҳа йўқки, эртанги тақдимотда Xiaomi Mi 8 мисоли ракета бўлиб, жамоатчилик эътиборини қозонади.

Ўқинг: Ўзбекистон бўйича элтиб берилувчи Xiaomi смартфонлари ва бошқа гаджетлари нархлари (2018 йил 29 май) – пулини харидингиз қўлингизга текканидан сўнг тўлайсиз!

Смартфонда қўш датчикли бош камера татбиқ қилинган. Улардан бири 20 Мп (f/1.7), бошқаси 16 Мп (f/2.0). Шунингдек, бу камера «сунъий ақл» – AI технологияси билан бойитилган. Бугун компания бўлажак флагманнинг фотосурат олиш имкониятларини кўз-кўз қилди. Xiaomi Mi 8 олган илк сурат компания мухлисларининг эътиборини тортяпти. Суратни ўзингиз томоша қилинг.

Сурат қуйисида унинг Mi 8 SE моделида суратга олингани қайд этилган. Демак, Mi 8 камераси бундан ҳам яхши имкониятларга эга бўлади. Боиси, унинг процессори энг кучли бўлади. Сурат сифати эса чипсетга ҳам боғлиқ. Юқоридаги суратнинг тунги шароитда олинганини ҳисобга олсак, натижа ёмон эмас.

Маълум қилинишича, флагмандаги 6,2 дюймли экраннинг пикселлар сиғими FullHD+ бўлади. Унинг платформа самарадорлиги Snapdragon 845, 6/8 Гб тезкор хотира билан "қуроллантирилган". Девайснинг аккумулятор сиғими 3300 мА соат бўлади ва у энг сўнгги технология асосида тезкор қувват олади. Смартфонда қиёфани 3D сканерлаш орқали текширадиган тизим жорий қилинади. Ҳозирча флагман баҳосининг 500 АҚШ долларидан ошмаслиги айтилмоқда. Шу билан бирга, компания мазкур смартфоннинг Xiaomi Mi 8 SE номли Snapdragon 710 процессорига эга, нисбатан арзон талқинини ҳам сотувга чиқаради.

Ўқинг: Xiaomi Mi 8 – йилнинг энг яхши смартфони бўлади

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.