MWC 2018 кўргазмасида «Nokia X» намойиш этиладими?

  •   DiMaX
  •  1718
  •  20.01.2018 12:18

MWC 2018 кўргазмасида «Nokia X» намойиш этиладими?

Nokia бренди ўтган йили ўзининг бир нечта моделлардаги телефонлари билан бозорда мустаҳкамланиб  олди. Аммо у ҳалигача бошқа смартфонсозларнинг iPhone X, Galaxy S8, HTC U11+ сингари моделлари билан беллаша оладиган чинакам флагман тақдим этгани йўқ.

ЎҚИНГ: Видео: ҳали тақдим этилмаган Nokia флагманининг янги тафсилотлари

Сўнгги хабарларга кўра, Nokia компанияси Барселонада бўлиб ўтадиган MWC 2018 кўргазмаси доирасида «ҳайратга солувчи» бир тақдимот ўтказмоқчи. Бу ҳақда мазкур бренд ҳуқуқига эгалик қилаётган HMD Global компаниясининг маҳсулотлар бўйича бош менежери Юхо Сарвикас ўзининг Twitter-аккаунтида хабар қилган.

Nokia топ-менежери узоқ вақт «эфирда» бўлмагани учун узр сўраган ва MWC 2018 кўргазмасидаги тақдимотга тайёргарлик кўришаётганини билдирган. Унинг сўзларига кўра, намойиш этиладиган янги (балки бир нечта) қурилма «камида ҳайратга соладиган» бўлади.

Шу пайтгача тарқалган гап-сўзларни инобатга оладиган бўлсак, компания Барселонадаги тадбирга узоқ кутилган Nokia 9 смартфонини олиб боради. Айни шу модел Nokia’нинг флагмани бўлиши ҳамда Galaxy S9, Xiaomi Mi 7 ва янгиланган Sony Xperia каби топ-смартфонларга рақобатчи бўлиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Nokia 9’нинг барча тафсилотлари битта видеода: Galaxy Note 8 каби, фақат қизиқроқ

Шу билан бирга, ўзгача тахмин ҳам пайдо бўлган – эҳтимол, HMD Global бу кўргазмада умуман бошқа, кутилмаган – янгиланган «Nokia X» ёки «Nokia X 2018» моделини тақдим этар? Зеро, ўтган йили Apple ўзининг суперфлагманини намойиш этгач, бошқа смартфонсозлар нафақат ундаги турли технологияларни, балки ҳатто номидаги «X» қўшимчасини ҳам ўзлаштиришга киришганлар-ку! Нафақат смартфонларда, ҳатто айрим дастурлар ва прошивкаларнинг ҳам «X» қўшимчали талқинлари чиқаётир...

ЎҚИНГ: Xiaomi ўз смартфонларига MIUI X тайёрлаётганини тасдиқлади

Афсуски, Юхо Сарвикас «ҳайратга солувчи» тақдимотди айнан нима(лар) намойиш этилиши борасида маълумот бермаган. Бу борадаги янгиликлардан биринчилар қаторида бохабар бўлиб бориш учун биздан узоқлашманг.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!