Нафосат байрами муборак бўлсин!
Terabayt.uz сайти жамоаси барча қиз-аёлларни гўзал баҳорий байрам – 8 март билан табриклайди!
Гарчи сизларга аталган махсус мақолаларимиз айтарли даражада кўп бўлмаса-да, ишонаверинг – биз сизларни севамиз ва ҳурмат қиламиз. Ахир, халқаро Technovation Challenge танловида қатнашадиган қизларимиз – бизнинг келажагимиздир. Сизлар хуш кўрадиган селфи учун тақдим қилинган махсус смартфонлар, аёллар учун ишлаб чиқарилган қуёш батареяли сумкачалар, нафис бичимли аёллар ақлли соатлари сингари – худди ўзингиздек зукко ва бежирим ашёларни сизларга ҳадя этгимиз бор-у, ҳозирча фақат янгилик, тавсиф ва мақолалар билан чекланиб турақоламиз. 😉
Сизга ва яқинларингизга соғлик-саломатлик, оилавий фаровонлик, хотиржамлик, чексиз бахт тилаб қоламиз. Тинчлик, ўзаро ҳамжиҳатлик, омад ва баҳорий кайфият доимий ҳамроҳингиз бўлсин!