Nike боғичи ўзи боғланувчи «ақлли» кроссовкасини 350 доллардан сотувга чиқаряпти

  •   DiMaX
  •  485
  •  21.12.2018 15:16

Nike боғичи ўзи боғланувчи «ақлли» кроссовкасини 350 доллардан сотувга чиқаряпти

Nike компаниясининг боғичи автоматик тарзда боғланадиган биринчи авлод «ақлли» кроссовкаси – Nike HyperAdapt моделини 2016 йили тақдим этганди. Ўша йилнинг сўнгида уларни махсус таклифнома асосида, чекланган миқдорда, бир жуфтини 720 доллардан сотганди.

ЎҚИНГ:  Nike ўзи боғланадиган кроссовкаларни ноябрь охирида сотувга чиқаради

Шунингдек, ўша 2016 йили «Келажакка қайтиб 2» фильмидаги кроссовкага ўхшатиб ишлаб чиқилган Nike Mag 2015 модели кимошди савдосига қўйилган эди. Ундан тушган маблағ эса Michael J. Fox Foundation for Parkinson's Research – Паркинсон касаллигини ўрганиш бўйича хайрия жамғармаси ҳисобига ўтказилган.

Nike Mag 2015

Компания раҳбари куни кеча чорак якунлари бўйича сармоядорлар билан мулоқот чоғида Nike Adaptive баскетбол кроссовкаларини савдога чиқариш режасини баён этди. Унга кўра, янги авлод кроссовкалари катта ҳажмда ишлаб чиқарилади ва уни оддий дўконлардан ҳам харид қилиш мумкин бўлади.

Nike топ-менежерининг сўзларига кўра, «танбаллар кроссовкаси» келаси йилиёқ сотувга чиқади, нархи ҳам анча арзон – тахминан 350 доллар атрофида бўлади.

ЎҚИНГ: Ўзи боғланувчи кроссовкаларни яратиш усули намойиш қилинди