Nike янги Jordan кроссовкасини намойиш қилди: боғичи автоматик тарзда боғланади

  •   Saroy
  •  675
  •  22.09.2018 11:19

Nike янги Jordan кроссовкасини намойиш қилди: боғичи автоматик тарзда боғланади

2016 йилда   Nike компанияси “Келажакка қайтиб” фильмидаги Марти Макфлайникига ўхшаган HyperAdapt 1.0 кроссовкаларининг чекланган линейкасини намойиш этганди. Компания ушбу пойафзал устида эксперимент ишларини ҳамон давом эттирмоқда ва уни автоматик равишда боғичини боғлайдиган тизим билан бойитди. Ушбу тажриба  Jordan XXXIII кроссовкасида амалга оширилди.

ЎҚИНГ:Adidas 3D-принтерда чиқарилган кроссовкаларни намойиш қилди

Боғичини тортиш технологияси FastFit деб аталди. Фақат HyperAdapt кроссовкаларида боғич яхши тортилиши учун тагчармга  пошна кийдириш керак бўлди. Янги Jordan кроссовкасида бунинг учун унчалик катта бўлмаган илмоқни тортиб қўйиш лозим, деб хабар қилади Engagdet. Ноқулайлик бўлмаслиги учун шнурлар пойафзал эгасининг оёғи остидан бор куч билан тортилади.  

ЎҚИНГ:Ўзи боғланувчи кроссовкаларни яратиш усули намойиш қилинди

Бундай кроссовкалар учун 175 доллар сўралмоқда, сотувга 18 октябрда старт берилади. Агар бу нарх кўп туюлса, эслатамиз, Марти Макфлайнинг кроссовкаси учун 720 доллар сўрашганди. Энди у олиб сотарлар қўлида бир неча баробар қиммат туради.

 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!