No.1 F2 – бир йил давомида зарядланмай ишлайдиган смарт-соат

No.1 F2 – бир йил давомида зарядланмай ишлайдиган смарт-соат

No.1 компанияси ўзига хос дизайн ва интерфейсга эга бўлган F2 соатини омма эътиборига ҳавола қилди. Соат, асосан, спорт билан шуғулланадиган фойдаланувчиларга мўлжалланган бўлиб, IP68 стандарти билан сув ва чангдан ҳимояланган, битта зарядда 365 кунгача ишлаши мумкин.

4PDA нашрининг маълум қилишича, ақлли соат German Dialog DA14580 процессори базасида ишлайди, 1,1 дюймли экранга эга, унда вақт, босилган қадамлар сони, кирувчи билдиришномалар ва бошқа маълумотлар кўрсатилади. Смартфон билан синхронизация Bluetooth 4.0 технологияси асосида амалга оширилади.

Моделнинг нархи ҳозирча номаълум.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг.


Сўнгги хабарлар