Nokia 9 бенчмарк тестида энг илғор флагманларни “уялтирди”

Nokia 9 бенчмарк тестида энг илғор флагманларни “уялтирди”

Nokia шу кунларда бош камераси қўш объективли янги смартфонлар устида қизғин ишламоқда. Nokia 9 деб номланиши кутилаётган флагман смартфонлар платформасини баҳолайдиган Geekbench бенчмаркида “HMD Global (Nokia) TA-1004” номи билан имтиҳондан ўтгани маълум бўлди.

Geekbench маълумотларига кўра, “HMD Global TA-1004” номли смартфон Android 7.1.1 операцион тизимида фаолият кўрсатади ва 4 гигабайтли Qualcomm Snapdragon 835 процессорида ишлайди. Процессорнинг ишлаш салоҳияти тестида Nokia 9 ягона ядро бўйича 2255 баллни, кўп ядрода ишлашда 7770 балнни қўлга киритган. Яъни, бу борада Galaxy S8 ҳамда энди тақдим қилиниши кутилаётган OnePlus 5 флагманларини ортда қолдирган.

Сўнгги маълумотларга таянадиган бўлсак, Nokia 9 смартфони 5.27 дюймли QHD (1440x 2560 пикселли) дисплей, илғор Snapdragon 835 процессори, 4 гигабайтли тезкор ва 64 Гб доимий хотира, ҳар бири 13 мегапикселли қўш модулли бош камера, бош тугмада бармоқ излари сканерига эга бўлади. Унинг 8 гигабайтли тезкор хотирага эга талқини ҳам ишлаб чиқарилади.

Июнда сотувга чиқарилиши кутилаётган Nokia 9 флагманининг $700 доллардан сотувга чиқарилиши кутилмоқда.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!