Nokia 9 дизайнини ғилофчи компания «сотиб қўйди» (+10 сурат)

Nokia 9 дизайнини ғилофчи компания «сотиб қўйди» (+10 сурат)

Ушбу бренд остида ишлаб чиқарилаётган смартфонларнинг навбатдагиси бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг флагманларини ҳам уялтириши айтилмоқда. Куни кеча Amazon UK онлайн савдо платформасида сотувга қўйилган ғилофлар мазкур Nokia 9 моделининг дизайнини ошкор этиб қўйди, деб ёзади Androidheadlines нашри.

ЎҚИНГ: Nokia 9 бенчмарк тестида энг илғор флагманларни “уялтирди”

Хулласи калом, Nokia 9 диагонали 5,5 дюймга тенг, четлари қайрилган OLED-дисплейга эга бўлади. Экраннинг юқори ва пастки қисмларидаги ромлари кичкина бўлса-да, уни ромсиз деб бўлмайди.

Смартфон корпуси IP68 стандарти бўйича ҳимояга эга. Экраннинг тагидаги ром кичиклиги сабабли, бармоқ изи сканерини у ерга сиғдириш имкони йўқ. Шу боис уни орқа панелга – камеранинг остига кўчиришган. Эҳтимол, кореялик техногигантнинг Galaxy Note 8 моделидаги сингари, Nokia 9’да ҳам кўз ёйи сканери ҳам бўлар.

Nokia 9 асосий камераси Carl Zeiss компаниясининг оптикаси татбиқ этилган қўшалоқ объективдан иборат. Бу камера худди Nokia 8 моделидаги каби ишлайдиган бўлиши эҳтимоли юқори: битта модули рангли, иккинчиси эса оқ-қора суратлар олиш ва орқа фонни хиралаштиришга мўлжалланган монохром сенсор.

ЎҚИНГ: 888 доллар: қадим бренднинг янги флагмани шунчага баҳоланади

Nokia 9 смартфонининг асосий хусусиятлари:

  • Экран: 5,5 дюймли, 1440x2560 пикселли, OLED;
  • Чип: саккиз ядроли Qualcomm Snapdragon 835 (2,45 ГГц частотали тўртта + 1,9 ГГц частотали тўртта) + GPU Adreno 540 график тезлатгичи;
  • Хотира: 6 ёки 8 ГБ тезкор, 64 / 128 ГБ доимий;
  • Асосий камера: қўш сенсорли, 13 мегапикселли, Carl Zeiss оптикасига эга;
  • Операцион тизим: Android 7.1.1.

Бир замонлар мобил телефонлар бозорида «қирол» бўлган Nokia’нинг янги флагмани АҚШда 699 долларга сотилади. Европада эса унга 749 евро миқдорида нарх қўйилади. Бироқ девайснинг қачон тақдим этилиши ҳозирча аниқ эмас.

ЎҚИНГ: Nokia 9’нинг барча тафсилотлари битта видеода: Galaxy Note 8 каби, фақат қизиқроқ

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.