Олимлар: iPhone ижтимоий эҳтиёжга айланган

Олимлар: iPhone ижтимоий эҳтиёжга айланган

Wired ихтисослашган журнали мутахассисларининг ўрганишларига кўра, бугунга келиб iPhone “ақлли телефони” фойдаланувчи учун ҳашамат ёки шунчаки кўз-кўз қилиш воситаси эмас, балки жамиятда одамлар билан муносабатга киришишларида муҳим аҳамиятга эҳтиёжга айланган. Экспертларнинг маълум қилишларича, одамлар аслида жамиятда ўзлари хоҳлаган мавқени эгаллашни истаганлари учун ҳам айфон смартфонининг қимматбаҳолиги уларни ташвишга солмайди.

Apple корпорациясининг таниқли маҳсулоти ўзини жамиятнинг ажралмас қисми деб ҳисоблайдиган, ҳурмат ва эҳтиромга ўч одамларнинг ажралмас қисмларига айланган. Фойдаланувчи айфон смартфонига техник қурилма эмас, балки унинг аҳамиятига таъсир этувчи омил деб қарайди.

Олимларнинг тасдиқлашларича, ўзларини соғликларини ўйлаш ёки мароқли ҳордиқдан кўра, iPhone сотиб олишни хоҳлаётган одамлар сони тобора ошиб бормоқда. Жумладан, аҳолисининг 88%и интернетдан фойдаланадиган АҚШ фуқароларининг аксарияти “Олма” айфонини маъқул кўради.