Олимпиада очилишида Intel дронларнинг синхрон парвози бўйича рекорд ўрнатди (+видеолар)

  •   DiMaX
  •  292
  •  12.02.2018 11:24

Олимпиада очилишида Intel дронларнинг синхрон парвози бўйича рекорд ўрнатди (+видеолар)

Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида бўлиб ўтаётган XXIII Қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросими жуда ўзгача кечди. Унда томошабинлар Intel компаниясининг мафтункор ёруғлик шоусидан баҳраманд бўлишди.

ЎҚИНГ: Intel «учар автомобил»ни намойиш қилди (видео)

Микропроцессорлар ишлаб чиқарувчи ушбу компания ушбу маросимда нақ 1218 дона дронни ҳавога учириб, қойилмақом шоу намойиш этди. Уларнинг барчаси битта компьютердан бошқариб турилди ва синхрон парвоз пайти ҳавода турли шакллар ясашди.

Intel ишланмаси бўлмиш мингдан ошиқ Shooting Star дронлари ҳавода улкан шакл – ҳаракатланиб бораётган сноубордист шаклини ясашди. Шоу охирида эса дронлар бешта ҳалқадан иборат Олимпиада эмблемасини ҳосил қилди.

Эслатиб ўтамиз, Intel ўтган йили – Американча футбол чемпионатининг финал босқичида ҳам Shooting Star туркумидаги пилотсиз учар жиҳозларнинг бир маромдаги парвози намойиш қилган эди.

ЎҚИНГ: Кун фотоси: Intel самода 300 та учар дрон ёрдамида ўз логотипини ҳосил қилди

Айни дамда Пхёнчхан шаҳридаги намойиш – ягона тизим орқали бошқарилиб, бир вақтнинг ўзида ҳавода парвоз қилган дронлар сони бўйича жаҳон рекорди ҳисобланади.

Таъкидлаш керакки, хавфсизликни таъминлаш мақсадида мазкур ёруғлик шоуси олдиндан амалга оширилган ва ёзиб олинган бўлиб, Олимпиада очилиш маросимида трансляция қилинди. Intel дастлаб парвозларни Финляндияда амалга ошириб, дронлар Жанубий Кореянинг совуқ иқлимига дош беришини синаб кўрган эди.

ЎҚИНГ: Шавкат Мирзиёев дронлар ишлаб чиқаришни жорий этишга чақирди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.