Орзиқиб кутилаётган Nokia 9’ни «жонли» суратларда кўрамиз!
HMD Global компанияси ўзининг Nokia 9 флагманини MWC 2018 кўргазмаси доирасида расман тақдим этишни режалаштирган. Бироқ унгача ҳам ушбу қурилма ҳақида кўплаб маълумотлар тарқалиб улгурган.
ЎҚИНГ: Видео: ҳали тақдим этилмаган Nokia флагманининг янги тафсилотлари
SlashLeaks ресурси мазкур смартфоннинг «жонли» фотосуратларини тарқатди. Ушбу тасвирлар Nokia 9 ҳақидаги аввалги инсайдерлик маълумотларини тасдиқлайди.
Расмларда кўриниб турганидек, смартфоннинг дисплейи чеккалари қайрилган. Орқа корпусдаги қўшалоқ камеранинг модуллари тикка жойлашган ва улардан ўнг томонда ёруғлик-диодли фоточақноқ ўрин олган.
Nokia 9’да бармоқ изи сканери айнан қаерда жойлашганини, афсуски, бу фотосуратлар орқали аниқлаб бўлмайди.
ЎҚИНГ: Nokia 9’нинг барча тафсилотлари битта видеода: Galaxy Note 8 каби, фақат қизиқроқ