Ўзбекистон билан Huawei ўртасида меморандум имзоланди

  •   DiMaX
  •  243
  •  14.05.2018 18:58

Ўзбекистон билан Huawei ўртасида меморандум имзоланди

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда «Huawei Tech Investment Tashkent» МЧЖ хорижий корхонаси ўзаро англашув меморандумини имзолашди. Бу тўғрида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Вазирлик барчани ҳамкорликка чорлайди

Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳрида жойлашган Huawei штаб-квартирасига Ўзбекистон делегациясининг ташрифи чоғида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Мазкур ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда «Huawei Tech Investment Tashkent» МЧЖ ХК ўртасида ҳар томонлама ҳамкорлик қилишни кўзда тутади. Ушбу ҳамкорлик мамлакатимиз телекоммуникациялар соҳасига ҳамда бошқа муҳим соҳаларга инновацион ечимлар ва технологияларни жорий этишга қаратилган.

Huawei компанияси ўзининг мутахассислари ёрдамида Инновацион ривожланиш вазирлиги илмий-тадқиқот потенциалини оширишга ёрдамлашади. Биргаликда технопарклар ва инновацион марказлар  концепцияси ишлаб чиқилади, «ақлли шаҳар»лар барпо этиш жараёнига илғор технологиялар татбиқ этилади.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, жумладан, Huawei компанияси ҳамкорлигида мамлакатнинг ҳар бир ҳудудида юксак технологик марказлар ҳамда лабораториялар очишни режалаштирмоқда.

ЎҚИНГ: Инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялар марказлари ташкил этилади

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.